Партиядошимиз ижоди

25.11.2020 20:11:44

Партиядошимиз ижоди

Ҳикоя

Интиқом

Ниҳоят тонг отди. Ҳалима эса туни билан ухлолмай чиқди.Ёмон тушлар кўргани боис, қаттиқ қўрқди. Шунданмикин, кўнглида бир ҳадик ниш урди.

Ҳалиманинг ери фермер. Нонушта қилиб бўлгач, икковлон пахта даласига йўл олдилар. Аёл кўрган туши ҳақида гапира бера бошлаганди, фермернинг майда чуйда масалалар билан чалғигиси келмади.

Ҳалима пахтазорга келгач, белига фартук бойлаб, терим ишларига киришиб кетди. Бугун вақт тез ўтарди. Аёлнинг қалбидаги хавотр еса аримасди.

Ҳаш-паш дегунча тушлик вақти бўлди.Ҳамма пахта даласидан чиқа бошлади.Бу пайтга келиб ҳалима теримда қийинчилик туғдираётган қатор ораларидаги бегона ўтларни ўроқча билан ўришга киришганди. Аммо унинг ҳам бошқалар сингари овқатга боргиси, бир нафас ростлаб олгиси келиб қолди. Шу мақсадда 3-4 қадам юрган аёл оёғи остида нимадир ғимирлаётгандек туюлди. У синчиклаб қараса, жўяклар ичда ётган икки илонга кўзи тушди.Нима қилишини билмай шошиб қолган Ҳалима қўлидаги ўроқ билан уларнинг бирини урди. Бечора илон шу заҳоти ўлди. Иккинчиси еса ҳалиманинг кўзларига қаттиқ тикилиб, тезда кўздан ғойиб бўлди. Бу қараш аёлнинг кўнглига ғулғула солди. Ҳалима илоннинг нигоҳидан “Мени есингда тут.Вақти келиб, ҳали бу ишинг учун жавоб берасанъъ, деган маънони ўқиди гўё. Шундан сўнг тушликда унинг томоғидан ҳеч нарса ўтмади. Фақат сув ичди холос.Унинг умр йўлдоши келиб, Ҳалиманинг қалтираб турган қўлидан ушлади: -нима бўлди? Битта илон ўлганига шунчами?

-Айтгандима,шу ерга олиб келманг деб. Ахир унинг ҳам жони бор еди-ку! Икки кўзи билан биз кўриб турган ёруғ оламни кўриб турарди.Оёқлари бўлмаса ҳам судралиб юрарди,-деди аёл йиғламсираб.- Эсимда, онажоним бир пайтлар айтгандилар: "Ҳеч қачон икки ҳайвон турганда уларнинг бирини иккинчисининг кўзи олдида ўлдирманглар.Шериги бир кун келиб ўч олади"

Ундан кейин тирик қолган илон менга шундай тикилдики.

- Нималар деяпсан,кел яхшиси сени уйга элтиб қўяман,-деди ва Ҳалиманинг  хўжайини рафиқасини пахта даласидан олиб кетди.

Орадан ойлар, йиллар ўтди. Ҳалима бир қиз-у бир ўғил фарзанди бор эди.Уларни меҳр билан улғайтирарди. Унинг қизи чиройда тенгсиз; ой деса ойдай, кун деса кундай гўзал еди. Айниқса, қизнинг тундек қора  узун сочлари кишини ҳавасини келтирарди.

Бир куни она қизини отасига овқат олиб бориш учун пахта даласига юборди. Ота эса қизига таомни тутнинг соясига қолдириб, уни боғдан мева териб келишини сўради.У мева териб бўлгач,негадир ҳовуз бўйида бир оз дам олгиси келди-ю ям-яшил ўт ўланлар устида чалқанча ётди.

Ота эса қизини кута-кута зерикди.

Охири ўзи боғ ёмон йўл олди.Бу ерга йетиб келганида эса не кўз билан кўрсинки, қанча-қанча орзулар билан ўстирган қизининг бўйнида илон ўрашиб ётарди. Ота ўша ернинг ўзида ҳушидан кетди. Бироздан сўнг Ҳаким ўзига келди.Унинг кўзларидан тинмай ёш оқарди.Афсуски, қиз оламдан ўтган эди. Илон билан Ҳакимнинг кўзлари тўқнашди. Шу лаҳзада гўё илон Ҳакимга "Мен ҳам худди шунга ўхшаш вазиятда фарзандимдан айрилгандим",-деб тургандек бўлди.

Орадан бир ҳафта ўтди. Қизидан эрта айрилган ота-она адойи тамом бўлдилар. Ўзини ҳеч кечира олмаган она ахири: "Бу ҳаётда барча яшашга ҳақли. Ҳеч ким бировнинг умрига зомин бўлмаслиги керак. Хоҳ у инсон бўлсин, хоҳ у ҳайвон. Кун келиб албатта қасос олинар екан",-деб, тақдирга кўнди.

 

Эртак

Сеҳрли қудуқ

Бир бор екан, бир йўқ екан. Қадим-қадим замонда катта бир қишлоқда инсонлар бахтли, тинч-осуда ҳаёт кечирар екан. Табиати жуда гўзал ҳавоси муссаффо қишлоқда биттагина қудуқ бор екан. Қишлоқдошлар ичимлик сувини шундан олар еканлар.

Лекин кунлардан бир куни Тошмат бобо сув олиш учун набираси Нодир билан қудуқ олдига келди. Аммо не кўз билан кўрсинки, қишлоқдаги ягона қудуқнинг суви қуруб қолган. Бу ҳолдан айниқса, Тошмат бобо дахшатга тушди. Ахир у умри давомида бу қудуқни ҳали бирор марта суви қуруб қолганини кўрмаган еди-да. Қолаверса қишлоқдан бундан ташқари бошқа тоза ичимлик суви манбайи йўқ.

Шу пайт қудуқ олдига қишлоқнинг енг кекса кишиси Ҳожибой бобо келди. У бўлган воқеадан хабар топгач бир ўз ўйланиб қолди ва "Катта бобом бу қудуқни "Сеҳрли қудуқ"деб айтганларини ешитган едим бу ҳақда менга отам раҳматли айтиб берганлар балки қудуқ қишлоқ аҳолисидан хафа бўлгандир. Қаранглар, унинг атрофи ахлат уюмларга тўлиб тошиб ётибди. Ҳатто қудуқ ичида ҳам бир нечта банкалар ётибди-ку. Ахир, ичимлик сувини ўзимиз турли хил зарарли нарсаларидан асрашимиз керакдир".

- Демак қудуқ атрофини тозаласак, ундан яна сув мавжлана бошлайди, - деди. Боядан бери жим ўтирган Нодир

-Йўқ. Бу камлик қилади, - деб гапга аралашди Тошмат бобо. - Яхшиси қишлоқда ҳашар еълон қиламиз. Барча ташландиқ жойларни тозалаб турли мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазамиз. Уччовлон бамаслаҳат ишни бошлаб юбордилар. Қишлоқ аҳли тозалик, ободонлаштиришга киришиб кетти. Бир кун ичида бу қишлоқ таниб бўлмас даражада ўзгарди барча қилган ишидан жуда хурсанд еди.

Ҳаммадан барвақт уйқудан уйģонган Нодир қудуқ олдига келди. У кўзларига ишонмасди. Қудуққа яна сув қайтган ва у аввалгидан ҳам мусаффо еди. Бирин-кетин қишлоқдошлар қудуқ атрофига тўпландилар. Бўлиб ўтган воқеа уларга яхшигина дарс эди. Қайтиб бирор бир киши қудуқ атрофига ахлат ташламади  ва озодаликка ривоя қилди.

 

Мулоҳазлар.

1.Шоирнинг шеърлари ўзининг ва дунёнинг ҳою ҳаваслари эмас.У қалбнинг оҳ-у фарёдлари, қувончу ташвишлари, инсонлар томон ошиқаётган туғёнли сўзлардир.

2.Адолатпарвар инсонларни ҳар доим ҳам ҳамма бирдек яхши кўравермайди. Чунки у инсонлар фақат рост сўзни айтадилар-да...

3.Ғам қалбда қўним топдими?Асло хавотир олиб, тушкунликка тушманг.Негаки ғам қалбимизни поклашга хизмат қилади.

4.Вақт биз ўйлаганимиздан кўра тезроқ одимлайди.Аллоҳ бизга инъом етган умр ўз ниҳоясига йетиб  бораверади. Кимдир ўз езгу ниятларига йетиб, бахтли ҳаёт кечиради.Яна кимлардир еса аксинча.

5."Тақдир пешонамизга нимани битиб қўйган бўлса, шуни кўраверамиз", деймиз-у лекин қайсидир маънода тақдиримиз ўз қўлимизда. Ҳаёт бизга доим қай йўлни танлашимиз, манзилга қай йўлдан боришимиз учун имкон беради. Икки йўлдан бирини танлаш эса инсоннинг ўзига ҳавола.

6.Гуноҳ ишга қўл урган кимсалар "Мен қилган ишимдан пушаймонман" деб кимлардандир кечирим сўрайдилар. Лекин хато ишни қилишдан олдин ҳар бир ишнинг жавоби, тўғрироғи, сўроғи борлигини ўйламайдилар.

7.Ей инсон, ҳаёт йўлларида асло ўтмишга боқма.У ерда сени хафа қиладиган хотиралар бўлиши мумкин. Келажак ҳақида ҳам ўйлама. Чунки у фақат сени ўйлантира олади холос. Сен бошингни кўтариб, кенг, сокин осмонга боқ. У йерда сени ўйловчи, ҳимоя қилувчи, ризқингни берувчи ва қалбингда меҳр-муҳаббатга жой бўлса, сени тўғри йўлга бошловчи АЛЛОҲ бор.

 

Капалак ва мен

Гулдан-гулга қўнар ошиқ капалак,

У шунчалар нафис, мисоли ғазал.

Қалбимиз тўрида энг эзгу тилак:

Ғам-қайғу билмасин ҳеч қачон юрак.

 

Капалак учавер, юртим тинч, обод,

Сенинг рақсинг кўриб, завқланар кўнгил.

Менинг орзуларим бўлмайди барбод,

Ёзган шеърларимдан яшнасин ҳар дил.

 

Капалакни умри қисқа албатта,

Менинг шеърларим-чи, бўлади пойдор.

Шунданмикин билмам, умидим катта,

Менинг умрим асло ўтмайди бекор.

 

Илҳом

Қиқир-қиқир кулар бойчечак,

Жилғачалар унга жўр бўлар.

Новдаларда жилмаяр куртак,

Дов-дарахтлар орзуга тўлар.

 

Қалдирғочлар рақсга тушар,

Майсачалар чалса сибизға.

Гоҳ-гоҳ булут пояндоз тўшар,

Томчилардан йўлларимизга.

 

Ороланар сочини тараб,

Сувда аксин кўриб мажнунтол.

Қўлларимдан баъзан йетаклаб,

Шеър ёзишга ундайди ҳаёл.

Нодира ЖЎРАЕВА,

Бухоро вилояти, Жондор тумани, Баҳористон маҳалласи

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+