Партиядошимиз Осиё чемпиони бўлди

24.02.2021 20:02:01

Тошкент Локомотив бокс клубида  спортнинг  WBC йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Бектемир туман Кенгаши аъзоси, партиямиз фаоли Абдуҳамид Хакимов ҳамда унинг грузиялик  рақиби Левани Лукхуташвили рингда жангга кирди.     

Натижаларга кўра, 79 кг вазн тоифасида бўлиб ўтган муросасиз жангда Абдуҳамид Хакимов 2 раунддаёқ техник нокаут билан ғалаба қозонди ва Осиё чемпиони бўлди.

Пардиядошимизни ушбу ютуғи билан бутун партия номидан муборакбод этамиз.  Ўзбекистон байроғини ҳамиша баланд кўтаришига тилакдошмиз.

 

Ойбек НАБИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бектемир туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+