Партиядошларимиз ўз позицияларини фаол тарғиб қилишди

05.12.2019 12:12:19

Қашқадарё вилоят ва Муборак туман Кенгаши ташаббуси билан Муборак туманидаги амфитеатрда “Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз” шиори остида “Адолат” сайли бўлиб ўтди.

Сайловолди ташвиқотида партиядошларимиз сайловолди дастурга асосан мамлакатимизни ислоҳ этиш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўз позицияларини қатъий тарғибот-ташвиқот қилишди.

Тадбирда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари сўзга чиқиб, фармацевтика соҳаси ривожланиши туфайли дориларнинг ноқонуний айланиши, сифатсиз дори воситаларининг шифокор рецептисиз сотилиши ва фуқароларнинг дорилардан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш тарафдори эканликларини айтиб ўтишди. Шунингдек, Сайловолди дастурда хусусий тиббиёт устидан давлат санитария назоратини кучайтириш, дорилар рекламасини чеклаш, аҳолини хавфсиз дори воситалари билан арзон нархларда таъминлаш, қалбакилаштирилган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш учун тинимсиз кураш олиб боражакларини эътироф этишди.

Тадбир барча иштирокчиларда яхши таассурот уйғотди.

                                                                     Нодир ИСОМОВ,

                                                         туманлараро ижрочи котиб

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+