Партиямиз фидойи шифокорларни тақдирлади

24.09.2020 12:09:48

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Нукус шаҳри тиббиёт бирлашмасида коронавирус пандемиясига қарши курашда фидойилик кўрсатаётган шифокорларни  тақдирлаш мақсадида “Шифокорлар – замонамиз қаҳрамонлари” мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда муассаса шифокорлари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қаипбергенов кириш сўз билан очди ва олиб борди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – коронавирус пандемияси шароитида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва ҳаётини асраш, юртимизда инфекцияни жиловлашда улкан жасорат ва фидойилик намуналарини кўрсатган бир гуруҳ тиббиёт ходимларининг меҳнатини эътироф этиш ва рағбатлантиришдан иборат эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Партия ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбир орқали ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, касалликка қарши мардона курашаётган фидойи шифокорларимизга мамлакатимиз аҳолисининг чуқур миннатдорчилиги етказилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Рауаж Отарбаевнинг ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, касалликка қарши мардона курашаётган фидойи шифокорларимизга бағишлаб айтган шеъри тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.

Йиғилиш сўнгида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши фаоллари томонидан шифохона ходимларининг барчасига миннатдорчилик рамзи сифатида эсдалик совғалари ва ташаккурномалар тақдим этилди.

Шу каби тадбирларни республикамизнинг бошқа жойларида ҳам давом этириш назарда тутилган.

Ажинияз ПАХРАТДИНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+