Партиямизнинг 26 йиллик ислоҳотлари  эътироф этилмоқда

19.02.2021 11:02:36

Маълумки, шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон “Адолат”  социал-демократик партияси ташкил топганига 26 йил тўлиши муносабати билан  байрамона тадбирлар қизғин паллада.

Хоразм воҳамизда ҳам бу шодиёна кун илиқ кутиб олинмоқда. Жойларда байрамона тадбирлар ташкил этилиб, партия томонидан  олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида эътироф этилмоқда.

Хусусан, партия Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда Янгиариқ туман Кенгашлари ҳамкорликда  тумандаги 11-сон ИМИ мактабида бўлиб ўтган байрамона тадбир ҳам юқорида даражада ташкил этилди.

Тадбирга партия фахрийлари, фаоллари, депутатлари,  ҳамкор ташкилот ҳамда ҳамкор ОАВ  вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан партия ҳозирда сиёсий куч сифатида шаклланиб, мамлакатимиз тараққиёти учун ўз йўлидан илдамлик  ва фаоллик билан халқимиз ишончини қозониб бораётгани тўғрисида қайд этишди.

Шунингдек, тадбир давомида  бир гуруҳ фаоллар ҳамда  партия фахрийларига партиянинг ташаккурномаси ва “Партия ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун” эсдалик нишониниг  тақдим қилиниши  тадбир таъсирчанлигини ошириб юборди.

Қизғин савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган тадбир иштирокчиларнинг фаоллигида юқори савияда ташкил этилди.  

Воҳамизда байрамона тадбирлар давом этмоқда.

 

                                                                                                            Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                     Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                             Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+