Партиямизнинг 20 йиллик аъзоси тақдирланди

01.11.2019 18:11:12

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан партиянинг “Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия ходимлари, депутатлар, фаоллар билан бир қаторда партиямизнинг фахрийлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Тадбирда сўз олган партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов бугун юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, фуқароларга яратилаётган шароитлар, нуронийларни эъзозлаш ва қадрлаш масалалари хусусида айтиб ўтди.

-Мен 76 ёшдаман. Бу ёшгача не-не кунларни кўриб, бир-биридан ғаройиб воқеа-ҳодисаларнинг гувоҳи бўлдик. Лекин бугунги шарафли кунга соғ-омон етиб келганимизнинг ўзи бахт. Айниқса, шундай муборак кунларда бўлиб ўтаётган муҳим сиёсий жараёнлар мени йигирма ёшли йигитчага айлантирди, - деб айтади партиямизнинг йигирма йиллик аъзоси Бахтиёр ота Жабборов, - доим ёшларга шундай қувват берадиган кунларни тилаб қоламан, - дея алоҳида эътироф этди.   

Тадбир нуроний отахонларимиз Турсун Усмонов, Темир Ҳикматов, Ориф Эгамовларнинг фаолликлари ҳам тилга олинди. Бугун улар ташаббуси билан жойларда бўлиб ўтаётган сиёсий ўқувлар ва олиб борилаётган ўрганишлар фахр билан айтилди ва барча партиядошларга намуна қилиб кўрсатилди.

Давра суҳбати сўнгида фахрийлар партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+