Партияни қўллаб-қувватлаш жараёнлари давом этмоқда

30.09.2019 14:09:30

Сайловни намунали ташкил этиш, ҳар бир фуқаронинг ушбу муҳим жараёнларда фаоллигини таъминлаш партия ходимлари олдида турган муҳим вазифадир.

Албатта, бу борада жойларда сиёсий тадбирлар ташкил этилмоқда. Шунингдек, партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловда иштирокини қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзоларини тўплаш вилоятимизнинг барча ҳудудларида ўз ишини бошлади. Бунда ҳар бир партия ходими фаолликни қўлдан бой бермай, сайловчилар билан самарали мулоқотларни олиб бормоқда.

 Хусусан, партия Жондор туман Кенгаши ходими ушбу берилган вазифага масъулият билан ёндашиб, етакчилардан бири бўлиб, бошқа партия ходимларига ўрнак бўлди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши ахборот хизмати    

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+