Партияни қўллаб-қувватловчи имзолар

27.09.2019 18:09:55

Айни пайтда Қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда иштирокини  қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзоларини тўплаш вилоятимизнинг барча жойларида бошланди.

Партиямизнинг барча вилоят, шаҳар ва туман ташкилотларида тузилган сайлов штаблари томонидан сайлов жараёнларини самарали ўтказиш  учун бошланғич партия ташкилотлари, депутатлар гуруҳлари, партиямиз аъзолари,  партия электорати - таълим ва тиббиёт  соҳаси ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Фаолларимизнинг Урганч шаҳар шифохонасида фаолият юритаётган сафдошларимиз билан бўлиб ўтган суҳбати ҳам ана шу мавзуга қаратилди. Партиямизни қўллаб-қувватлашга қаратилган суҳбат давомида бўлиб ўтадиган сайлов мамлакатимиз тақдири ва халқимиз келажагини белгилашдаги аҳамияти ҳамда партиямиз томонидан аҳолининг турмуш форовонлиги, юртимиз келажаги учун амалга оширилаётган ишлари тўғрисида сўз юритилди.

  Ҳудудимизда имзо йиғиш жараёни давом этмоқда.

                                                                                                                              Замира АБДУЛЛАЕВА,

           Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+