Партиянинг фахрий аъзосини қутлаймиз

23.11.2020 15:11:22

Партиямиз фаоли, фахрий аъзоси Бобоёров Маҳмуд Ҳамидовичнинг таваллуд кунлари билан қутлаймиз!

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши раҳбарияти ва ходимлари номидан партиямиз фаоли, фахрий аъзоси Бобоёров Маҳмуд Ҳамидовичнинг таваллуд топган куни билан самимий муборакбод этамиз.

Партия соҳасидаги кўп йиллик фидокорона хизматларингиз давомида партиянинг вилоятдаги нуфузини ошириш борасида ўзингизнинг куч-ғайратингизни аямай, фидойилик кўрсатганингизни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси юксак баҳолайди.

Ушбу ажойиб онларда, Сизнинг жамики эзгу орзуларингиз рўёбга чиқишини истаб, Сизга ва оила аъзоларингизга кўҳна Самарқандимиздек боқий умр, сиҳат-саломатлик, бардамлик, бахт-саодат, оилавий тотувлик ва хотиржамлик,   фарзанд ва набираларингизга раҳнамолик қилиб, уларнинг қувончли кунларини шоҳиди бўлиб юришингизга тилакдошмиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+