Партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши фаолиятида 2021 йил “Сифат ва самарадорлик йили”  деб белгиланди

08.01.2021 13:01:54

Бугун Хоразм вилоят Бандлик  бош бошқармасида партия вилоят Кенгаши томонидан   ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда партиянинг  шаҳар ва  туман Кенгашлари раислари, вилоят Кенгаши ходимлари иштирок этишди. 

Йиғилишни вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди.

Йиғилишдан кўзланган мақсад  ўтган 2020 йил давомида  эришилган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чораларини тизимли йўлга қўйишдан иборат бўлди.

Йиғилиш даставвалида  муҳтарам Президентимизнинг   2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга  йўллаган Мурожаатномасининг мазмун ва моҳияти  тўғрисида вилоят Кенгаши раис ўринбосари Улуғбек Қурязовнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов томонидан  2020 йил давомида  аъзолик бадали тушуми бўйича белгиланган режа бажарилмагани  боис  Тупроқ қалъа, Гурлан,  Қўшкўпир, Янгиариқ, Урганч туман Кенгашлари  раисларига эътироз билдирилди ва тегишли тавсиялар  берилди.

Раислик қилувчи Т.Палванов 2021 йилда  ўтган йиллар давомида йўл қўйилган камчиликлар қайта такрорланмаслиги,  фаолият самарадорлигини  янада кучлироқ ошириш, топшириқлар натижаси  ҳар ойнинг  25 санасида  таҳлил қилиб борилишини қаттиқ таъкидлади.

Шунингдек,  ҳар ойда бир марта онлайн йиғилиш орқали  депутатлар фаолияти тўғрисида ҳам мулоқот ташкил этилиши режалаштирилди.

Сўзга чиққан  шаҳар ва туман Кенгашлари раислари  томонидан бир қатор таклифлар ўртоқлашилди ва Т.Палвановнинг мурожаатини бир овоздан маъқуллашди  ҳамда фаолиятни жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни кучайтиришга ишонч билдиришди.   

Иштирокчилар томонидан вилоят Кенгаши фаолиятида  2021  йилни “Сифат  ва самарадорлик йили” деб  белгилаш тўғрисидаги таклиф бир овоздан маъқулланди. 

Йиғилиш сўнгида  ўтган йил давомида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиб, устувор  мақсад ва вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш орқали  партия вилоят Кенгаши фаолиятини  янада ривожлантиришга келишиб олинди.

 

 

                                                                                                        Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                 Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                         Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+