Партиянинг “Сардоба сари саховат карвони” лойихаси Хоразмда

05.05.2020 15:05:03

Маълумки, шу кунларда  Сирдарё вилоят Сардоба туманида яшовчи юртдошларимиз, бошига тушган табиий офатдан азият чекишмоқда. Уларни ҳам маънавий ҳам моддий кўмакка муҳтож экани ҳеч биримизни бефарқ қолдирмади. Шу муносабат билан, партия Сиёсий Кенгашнинг “Сардоба сари саховат карвони” лойихаси доирасида хоразмлик партиядошлар ҳам бирлашиб, оғир кунларни бошидан кечираётган сардобалик ҳамюртларимизга саҳоват қўлларини  чўзишни мақсад қилди ва вилоят Кенгаши жойлашган Бандлик бош бошқармаси  биноси олдида “хайрия штаби” ташкил этилиб, интернет, ижтимоий тармоқлар орқали юртдошларимиз эътиборига  хавола этилди.

4 май соат 08 дан бошланган саховат харакатимиз қизғин тусга кирди. Нафақат, партия фаоллари, депутатлари балки вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан кўнгилли, саховатпеша юртдошларимиз томонидан, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, уй-рўзиғор буюмлари “хайрия штабига”  келтирилмоқда.

Йиғилган хайрия маблағлари, партиянинг вилоят Кенгаши томонидан махсус саховат транспорти орқали сардобалик юртдошларимизга етказилади.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+