Партиянинг ёшлар масаласига қаратилган таклифлари маъқулланди

10.12.2019 10:12:14

Когон туманида партиялараро ташкил этилган дебат баҳс-мунозараларга бой ўтди. Ҳар бир партия вакили дастлаб икки дақиқа давомида ўзининг сайловолди дастури билан ўртоқлашар экан, албатта, ундаги қайд этилган аниқ таклифлардан келиб чиққан ҳолда фикрлашди. Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон тумани Кенгаши раиси Мактуба Ҳамроева сўзга чиқиб, партия таълим, тиббиёт, шунингдек, иқтисодий соҳаларда муаммоларнинг олдини олиниши учун дастурда қайд этган таклифлари тўғрисида гапириб ўтди.

Дебат давомида фуқаролар томонидан турли мазмундаги саволлар берилди.  Хусусан, ижтимоий соҳаларда тенгликни таъминлаш, умумтаълим мактабларида ўқувчилар сонини оптималлаштириш, кам таъминланган оилаларга ижтимоий жиҳатдан кўмаклашишга оид ўндан ортиқ саволлар барчани баҳс-мунозарага чақирди. Шунингдек, ёшлар масаласига ҳам эътибор қаратилар экан, ҳар бир партия ходими ўз дастурида ушбу масала юзасидан билдирилган аниқ таклифларни айтиб ўтди. Қувонарлиси, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида таълим ва ёшларни қўллаб-қувватлаш масаласи барчага манзур бўлди ва уларнинг барчаси қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+