Пиллачилик равнақи аҳолига қўшимча даромад келтирмоқда

12.05.2020 14:05:22

Юртимизда давом этаётган синовли кунларда қишлоқ аҳолисининг жуда кўп қисми ишсизлигини инобатга олсак, ипак қурти боқиш айни вақтларда қўшимча даромад олишнинг энг қулай манбаидир.

Халқимиз пиллачилик билан азалдан шуғулланиб келгани боис ипак қурти боқишни пухта ўзлаштирган оилалар кўп. Улар оддий шароитда ҳам ҳар қути ипак қуртидан 65 килограмдан ошиқ сифатли ҳосил етиштиради.

Куни кеча Халқ депутатлари Оққўрғон тумани Кенгаши депутатлари Ш.Мирзакаримов, А Қурбонов ташаббуси билан туман “Агропилла” МЧЖ агрономлари ҳамкорлигида “Зарбдор” МФЙдаги бир нечта ипак қурти боқаётган хонадонларда бўлиб, жараён билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилиб, пиллакорларга қатор маслаҳатлар ва керакли кўрсатмалар беришди.

-Эсимни танибманки, хонадонимизда пилла қурти боқилади,- дейди “Зарбдор” маҳалласидан пиллакор Наргиза Мирзакаримова. - Пиллачилик орқасидан дастурхонимиз тўкин, барча кам-кўстимиз учун ас қотиб туради. Шукрки кам бўлмаяпмиз. Айниқса, юртбошимиз томонидан пиллакорларга зарур шароит яратилаётгани, улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани сифатли ҳосил етиштириш ва уни ўз вақтида йиғиб олишда муҳим омил бўлмоқда.

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+