Пленум қарорлари фаолиятга эътиборни кучайтирди

01.11.2019 17:11:19

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди. Унда партия ходимлари, депутатлар, фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Кун тартибидан партия ташкилоти Кенгаши, назорат-тафтиш комиссияси, Ижроия Қўмитаси, Кенгаш раисини сайлаш тўғрисидаги масалалар ўрин олган бўлиб, тақдим этилган номзодлар кўриб чиқилди. Муҳокамаларда улар тўғрисида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.   

Шунингдек, сўзга чиққан вилоят Кенгаши раиси мавжуд камчиликларни бартараф этиш хусусида ҳам қайд этиб ўтди.

Пленум кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди, улар йиғилиш иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!