Пленумда тумани Кенгаши раиси сайланди

17.11.2020 16:11:26

Ўткан ҳафтада Ўзбекистон “Адолат” СДП Қораўзак тумани Кенгашининг III Пленум мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу Пленум мажлисида партия туман Кенгаши аъзолари, депутатлари ва партия фаоллари қатнашди.

Пленум партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қаипбергенов ва раис ўринбосари Р.Отарбаевлар иштирокида ўтди.

Мажлисни партия Қораўзак тумани Кенгаши аъзоси А.Гулимбетов ошди ва олиб борди.

Мажлис кун тартибидаги “Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қораўзак туман Кенгаши фаолиятининг 2020 йил 3-чорак якунлари ва 2020 йил 4-чоракка мўлжалланган устувор вазифалари тўғрисида”ги биринчи масала танқидий-таҳлилий нуқтаи-назардан кўриб чиқилди.

Шундан сўнг, кун тартибида белгиланган ташкилий масалага ҳам ўтилди. Унда партиянинг Қораўзак туман Кенгаши таркибига ўзгартириш киритиш ва ушбу туман Кенгаши раисини сайлаб олиш масаласи овозга қуйилди. Пленум якунига кўра овозга қуйилган номзод Худайбергенов Даулеталий Полатбай уғли партия Қораўзак тумани Кенгаши раиси вазифасига тайинланди.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+