Пойтахтда депутатлар ўқуви ташкил этилди

11.03.2020 14:03:35

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлар малакасини оширишга, ўз ваколатлари бўйича қай тартибда иш олиб боришларига кўмак бериш мақсадида шаҳар ва туман Кенгаши депутатларига “Депутатнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва ваколатлари” мавзусида ўқув-семинар ташкил этди. Ўқувда йиғилган депутатлар шаҳар Кенгаши томонидан тайёрланган видеодарслар орқали депутатнинг ваколатлари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича кенг қамровли маълумотларга эга бўлишди.

Ташпўлат Матибаев, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раис ўринбосари:

— Олдимизда халқ олдидаги бурчларимизни бажаришимиз лозим бўлган беш йиллик муддат турибди. Янги сайланган айрим депутатлар ҳали ўз ваколатлари доирасида қандай ишлар олиб бориш кераклигини билишмайди. Шу боис ташкил этилган мазкур ўқув-семинарда уларга фаолиятларини самарали ташкил этишлари учун қай тартибда иш олиб бориш лозимлиги ўргатилди. Хусусан, мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборилганда жавоб олиш муддати, масъуллар жавобни қай тартибда бериш кераклиги ҳақидаги маълумотлар семинар иштирокчилари учун фойдали бўлди.

Адил АМАНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши раис ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+