Пойтахтнинг қатор туманларида ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилди

11.10.2019 15:10:44

Айни кунларда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгашининг барча туман Кенгашларида VII ҳисобот-сайлов конференциялари бўлиб ўтмоқда. Хусусан, мазкур анжуман партиянинг Миробод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Учтепа, Чилонзор туман Кенгашларида ўтказилди.

Жумладан, партиянинг Чилонзор туман Кенгашида ташкил этилган конференцияда ҳам кун тартибига қўйилган масалалар тўлиқ кўриб чиқилди. Ҳисобот даврида туман Кенгаши фаолияти таҳлил этилиб, ютуқ ва камчиликлар ўртага ташланди. Унда партия аъзолари сонини ошириш, аҳоли ўртасида дастурий вазифаларимизни тарғиб қилиш ҳамда фаолиятни янада такомиллаштириш лозимлигига эътибор қаратилди.   

Кун тарбидаги масалалар юзасидан туман партия ташкилоти назорат-тафтиш комиссиясининг ҳамда туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳининг  2015-2019 йиллардаги фаолиятига оид ҳисобот тингланиб, келтирилган маълумотлар муҳокама этилди. Йиғилишда партиянинг янги таҳрирдаги Устави ва Дастур лойиҳаси тўғрисида ҳам бир қатор фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди. Унга кўра, Уставга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар қўшиш зарурати борлиги қайд этилди.

Шунингдек, ҳисобот-сайлов конференцияда Чилонзор туман Кенгашига делегатлар, Кенгаш аъзолигига иштирокчиларнинг 15 нафари ҳамда туман Ижроия Қўмитаси таркибига 5 нафар сайланди.

Юқорида келтирилган барча туман Кенгашларида VII ҳисобот – сайлов конференциялари намунали тарзида ташкил этилди ва якунда тегишли қарорлар чиқарилиб, ижро учун масъуллар зиммасига юклатилди.

Зулайҳо АХМАДЖОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+