Поликлиника фойдаланишга топширилди

01.12.2020 18:12:38

Конституция байрами арафасида Жалақудуқ тумани Ойим шаҳарчасида замонавий кўринишдаги барча қулайликларга эга бўлган поликлиника биносининг фойдаланишга топширилиши қўшалоқ байрамга айланди. Бу билан аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати яхшиланди.

Тўйдихон Алибоева, халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати:

-Бош Қонунимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида модда билан қайд этилган. Шу маънода ойимликлар учун бугун ана шу ҳуқуқдан фойдаланиш имконияти яратилди. Бу республикамизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислохотларнинг ёрқин ифодасидир.

Ушбу янги ва замонавий шифохона аҳолига узоқ вақт хизмат қилади. Бино қурилиши учун 7 миллиард 100 миллион сўм маҳаллий бюджет ҳисобидан маблағлар ажратилиб, «Милано бизнес сервис» МЧЖ томонидан қуриб битказилди.

Тадбирда Бахтимиз Қомуси хақида сўз борар экан, ҳеч бир шахс, фуқаро ўз ижтимоий-шахсий ҳаётини, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни миллий Конституциясиз тасаввур қила олмаслиги таъкидланди. Унда инсон ҳақ-ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати энг олий қадрият, деб белгилаб қўйилган ва инсон манфаатлари учун хизмат қилади.

Рустамжон ЭШОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+