Пресс-клубнинг бу галги сессиясида "Адолат" партияси вакиллари иштирок этди

20.01.2021 16:01:48

Халқаро Пресс-клубнинг “Ўзбекистон Президенти Мурожаатномаси: устувор вазифалар муҳокамаси” мавзусидаги бу галги сессиясида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Республика Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Омбудсман, Адвокатлар палатаси, экспертлар ҳамда Халқаро Пресс-клуб аъзолари билан биргаликда иштирок этди ва тадбир тўғридан-тўғри "O'ZBEKISTON-24", теле-радио канали ва "UZREPORT" телеканали орқали намойиш этилди.

Кўрсатувда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси раиси Б.Абдухалимов мавзу бўйича партия Сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар, жумладан, суд-хуқуқ тизимини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши кураш учун йўналтирилган чоралар ижроси бўйича амалга оширилган ва оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.

 

"Адолат" СДП
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+