Президент Мурожаатномаси: аёллар ва ёшларга эътибор

14.01.2021 19:01:02

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши вакиллари ҳам ўз олдига аниқ ва мақсадли вазифаларни қўйди.  Ҳозирда партия томонидан жойларда Мурожаатномадан келиб чиқадиган устувор вазифаларни ҳамда партиянинг мақсадини фуқароларга етказиш бўйича “Президент Мурожаатномаси: аёллар ва ёшларга эътибор” мавзусидаги тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлар партиянинг Қумқўрғон, Жарқўрғон, Музработ туман Кенгашлари томонидан туманлардаги бошланғич партия ташкилотларида ўтказилди. Унда туман Кенгашлари фаоллари, партиядан сайланган туман Кенгаши депутатлари, БПТлар аъзолари, туман ёшлари ва аёллари фаол иштирок этишди.

Хусусан, партиянинг Қумқўрғон туманидаги бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтган  тадбирда Мурожаатномада белгиланган устувор мақсад ва вазифалар хусусида иштирокчиларга батафсил тушунчалар бериб ўтилди.

Жорий йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди. Албатта, бу бўйича бажарилиши зарур бўлган ишларни партия ўз олдига белгилаб олди. Хусусан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган юртдошларимизни иш билан банд қилиш, оилавий иқтисодиётларини мустаҳкамлашларига кўмаклашиш, эҳтиёжманд оилаларга моддий ва маънавий ёрдам бериш партиянинг биринчи галдаги вазифалари сирасига киради. Ўтган йилда партия ходимлари ва депутатлар ҳудудларда юриб, фуқароларга бу бўйича маҳорат дарсларини ўтгани, бир гуруҳ эҳтиёжманд оилаларга моддий кўмак берилгани,  ҳимоя ниқоби ва дори-дармон воситаларининг бепул тарқатилгани фуқароларга пандемия даврида айни муддао бўлди. Боиси, карантин даврида бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларининг кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга етказилиб борилиши аҳолини тушкун кайфиятга тушиб қолмаслиги ва турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилди.

Сўз олганлар ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласи доимий эътибор марказида бўлишини таъкидлашди. Шунингдек, иштирокчиларга Мурожаатномадан ўрин олган ташаббуслар ҳақида маълумот берилар экан, тиббиёт соҳасига алоҳида урғу берилди.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгаши депутати Дилноза Мўминова пандемия сабоқларидан келиб чиққан ҳолда, тиббиёт соҳасини рақамлаштириш кўлами янада кенгайтирилаётганини, жумладан, поликлиника ва касалхоналарни электрон иш юритишга ўтказиш чоралари кўрилаётганини айтиб ўтди. Шунингдек, республика ихтисослашган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари ўртасида телемедицина йўлга қўйилиб, диагностика ва даволаш учун жойлардаги имкониятлар янада кенгайтирилиши хусусида маълумот бериб ўтди.

Тадбир доирасида иштирокчилардан бир гуруҳини Ўзбекистон “Адолат”СДП сафига қабул қилиниб, уларга партияга аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди. Шунингдек, партиянинг фаол ёшлари ташаккурномалар билан тақдирланишди.

Гулшод Турсоатова,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+