Президент ташриф буюрган жойларда қандай ўзгариш кутилмоқда?

25.05.2020 19:05:32

Давлатимиз раҳбари шу йил 21-22 май кунлари Андижонга ташрифи чоғида уй-жойга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиб, Андижон вилоятида 819 оилага субсидия ажратиш зарурлигини таъкидлади. Избосканлик партиядошимиз Асқаржон Тошматов бундай имкониятдан биринчилардан бўлиб фойдаланаётганидан хурсанд. Избоскан тумани ҳокимлиги қошидаги комиссия томонидан унинг аризаси кўриб чиқилди ва кенг жамоатчилик билан муҳокама қилиниб, 200 миллион сўмдан юқори бўлмаган уй-жой сотиб олишим учун субсидия ажратиладиган бўлди.

Асқаржон ТОШМАТОВ,

Избоскан тумани, Марказ МФЙ да яшовчи фуқаро:

-Кўп йиллардан буён таълим тизимида ишлайман. Тор бўлсада бир хонадонда уч оила истиқомат қиламиз. Кичик бўлсада ўзимнинг шахсий уйим бўлишини хоҳлайман. Тўғриси комиссиянинг субсидия ажратиш бўйича қарор қабул қилишини кутмагандим. Бундан хурсандман. Энди биз ҳам замонавий уйларда яшаймиз. Кўп йиллик орзум ушалаётгани учун  Юртбошимиздан миннатдорман. Бунга жавобан келгусида фарзандларимни Ватан корига ярайдиган, мамлакатимизни дунёга танитадиган инсонлар қилиб вояга етказишга ҳаракат қиламан. 

Андижонда яна қанча фуқароларни шундай қувончли онлар кутяпти.

 

                                      Акбаржон НАЗАРОВ,

         Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+