Қабристонлар ободонлаштирилмоқда

05.02.2021 15:02:53

Аввал хабар берганимиздек, партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида  воҳамизда ободонлаштириш ишлари  олиб борилмоқда.

Хусусан, партиянинг вилоят Кенгаши раиси Тохир Палвановнинг ташаббуси билан партия фаоллари, тегишли туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари ҳамкорликда воҳамиздаги қабристонларни ободонлаштириш ишларига жалб этилди.

Шу кунларда  партиянинг Янгиариқ туман Кенгаши  ҳамкор ташкилотлар ҳамда кўнгиллилар билан биргаликда тумандаги “Муҳаммад Саид бобо”, “Хўжа Зайниддин бобо”, “Собур Эшон бобо”, “Бийдали бобо” ва бошқа қабристонлар ҳудудидаги ариқ–завурлар ёвоййи ўт-ўланлар, хазонлар, шох-шаббадалардан тозаланиб, саранжом-саришта ҳолатга келтирилди. Партиямиз фаоллари, юртдошларимиз билан биргаликда  ҳар ким савоб ишни ҳар кун қилиши  кераклигини дилдан ҳис этиб, хайрли ишларга бош-қош бўлишмоқда.

Ҳудудда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.  

Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                         Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+