Қалбимда ифтихорни туйдим

30.09.2020 10:09:33

 

БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида давлатимиз раҳбарининг она тилимизда чиқиш қилгани улкан тарихий воқеадир. Бу ўзбек халқининг ҳар бирида фахр-ифтихор туйғусини уйғотди, ҳар бир ватандошимизнинг қалбини жунбушга келтирди.

Мустақил юртимизнинг халқаро ҳамжамият билан тенг ҳуқуқли, суверен ҳамкорлик олиб бораётганининг яна бир исботидир. Айниқса, БМТ шафелигида ташкил қилинган Траст фонди кўмагида Оролбўйи аҳолисининг турмуш даражасининг яхшиланиши, диний бағрикенглик муносабатларини шакллантириш борасидаги ташаббуслари муҳим аҳамият касб этди.

Дунёни ларзага солган пандемия шароитида халқимиз биргаликда курашиш, касалликни бирга енгиб ўтишга бирлашдилар. Бу борада давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги қилган нутқи ҳам жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказида бўлди. Президентимиз сессия ялпи мажлисида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этди ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. БМТ шафелигида пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги  халқаро кодексни ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди. Шунингдек, барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисидаги махсус резолюцияни қабул қилишдан иборат бўлди.

Малоҳатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон Адолат СДП Андижон вилоят Кенгаш раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+