Қарама-қарши фикрлар зиддиятга олиб келди

28.10.2019 17:10:41

Кўтаринки руҳ ва кескин баҳслашув, тортишувлар асосида ўтган конференция истиқболдаги  йўналишларни янада ойдинлаштирди.

Қарши шаҳридаги Дон ва дуккакли экинларни текшириш ва тадқиқот  институти Қашқадарё филиали тадбиргоҳида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси  вилоят Кенгашининг  VIII ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Мазкур анжуманда  партиянинг туман ташкилотларидан ташриф буюрган 121 нафар  делегатлар, фаоллар, маҳаллий Кенгаш депутатлари, фахрийлар, жамоат ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Конференцияда партия вилоят Кенгаши раиси Рўйиддин Раупов “Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят ташкилотининг “Адолат ҳаётимизнинг бош мезони, Адолат ҳар бир инсон учун” Сайловолди дастури ижросини таъминлашдаги фаолияти тўғрисида” маъруза қилди.

Нотиқ, дастлаб партиянинг янги Сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббуслар хусусида фикр-мулоҳаза юритаркан, “Адолат – ҳар бир инсон учун” тамойилини ҳаётимизда қарор топтириш, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш, ҳуқуқий демократик давлат қуришдек эзгу ишга муносиб ҳисса қўшишни асосий мақсад қилиб олганлигини таъкидлади.

-Ўтган давр мобайнида вилоят партия ташкилотлари муайян ишларни амалга оширди, -деди Рўйиддин Раупов -  2015 йилда партия аъзолари сони 6856 нафарни ташкил этарди. Олиб борилган кенг қамровли фаолиятимиз натижасида вилоятимиз корхона, ташкилот, маҳаллаларида 336 та бошланғич партия ташкилотлари тузилди. Ҳозирги кунда вилоят партия ташкилотлари ўз сафига 32 минг нафар фуқароларни бирлаштирган.  Улар орасида таниқли олимлар, ижодкорлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, зиёлилар кўпчиликни ташкил этади.

Рўйиддин Раупов ўз маърузасида шу масалалар хусусида тўхталиб, эришилган ютуқларга қарамасдан бугунги шиддаткор замонда халқимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошганлиги партия ташкилотларимиз ишида тубдан бурилиш ясаши лозимлигини эътироф этди. Шунингдек, бўлажак сайловларга ҳам ҳар томонлама фаоллик билан иштирок этиб, муносиб ўринларни эгаллаш лозимлигини таъкидлади.

Иштирокчилар нотиқ маърузаси юзасидан қизғин муҳокама юритишди. Туман ва шаҳар делегатлари ўз таклиф ва муносабатларини ошкора тарзда ифода этишди.

“Адолат” СДПнинг Қарши шаҳар Кенгаши раиси Ҳусниддин Бердимуродов конференцияда сўз олиб, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш учун ҳуқуқий таълимни мактабдан бошлаш кераклигини, халқ  депутатлари вилоят Кенгаши депутати  Нодира Руяпова  эса ёшларнинг сиёсий савиясини ошириш учун партия ташкилотлари ёшлар билан ишлаш жараёнларини янада фаоллаштиришлари муҳимлигини, партиянинг Яккабоғ туман Кенгаши раиси Бойназар Даверов эса адолат ҳаётимизнинг бош мезонига айланиши учун ҳар бир партия аъзоси жамиятдаги адолатсизликка қарши муросасиз курашиши  кераклигини айтиб ўтди. Шунингдек, партия фаоли ҳуқуқшунос Дилрабо Чориева қонун устуворлигини таъминлаш учун курашиш асосий вазифа этиб белгиланишини таклиф этган бўлса, партиянинг Миришкор туман Кенгаши раиси “Адолат” СДПнинг  бутун халқ ўртасида нуфузи ортиши учун ҳар бир фаол, депутат мамлакатимиз ҳаётида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга оммавий ахборот воситалари ва интернетда мунтазам муносабат билдириб бориши ҳам долзарб аҳамиятга эга эканлигини қайд этиб ўтди.

Конференцияда партия Сиёсий Кенгашининг  навбатдаги Қурултойига вилоят партия ташкилотларидан 15 нафар делегатлар  сайланди.

Анжуманда музокара учун сўзга чиққанларнинг қарама-қарши фикрлари ҳатто  зиддиятга ҳам олиб келди. “Адолат” СДПнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва ролини янада оширишга қаратилган жиддий ва кескин қарама-қарши муносабатлар барчаси инобатга олиниб, конференциянинг қарори қабул қилинди.

Шу куни Конференция ўз ишини якунлагандан сўнг партия вилоят Кенгашининг  ташкилий Пленуми ҳам чақирилди. Пленумда партия вилоят Кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари, вилоят Кенгаши ҳамда ижроия қўмитаси, тафтиш комиссияси янги таркиби аъзолари сайланди.

Тадбир сўнггида “Адолат” социал-демократик партияси ғояларига содиқ, фидойи, сиёсий жиҳатдан етук, ташаббускор, қолаверса, сиёсий куч мақсад ва  вазифаларини тарғибот-ташвиқот қилишда алоҳида намуна кўрсатган фаоллар тақдирланди.

                                                           Комил САХАТОВ,

“Адолат” СДП Қашқадарё вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Shovdirov Toxirmalik Nafasovich
2019-12-10 09:19:25
Assalom alaykum Adolat partiyasi sizlarning saylov targ'ibotlaringni kuzatib boryapman hammasi zo'r takliflar g'oyalar xalqning oddiy muammolari va dard xasratlari g'oyalar osmondan olinmayapdi, oldin mamlakatimizda qonun ustuvorligini taminlasak iqtisod ham o'sadi investor ham keladi ta'lim, sog'liqni saqlash va sud-huquq tizimi mana shular O'zbekistonni jahonga olib chiqadi rivojlangan davlatlar aynan shu yo'l orqali maqsadga erishmoqda. Men Chiroqchilikman kasbim o'qituvchi Men Adolat tarafdoriman yashashin Adolat. Adolat olg'a

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+