Қонликўл туманида партиянинг 25 йиллиги кенг нишонланди

15.02.2020 13:02:40

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ташкил топганининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар тобора қизғин тус олмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қонликўл туман Кенгаши фаоллари ҳам жойларда ўз ғоялари ва дастурларини кенг жамоатчиликка етказиш, аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган қатор тадбирларни ўтказмоқда. Энг асосийси улар аҳолининг барча қатлами вакилларида катта ва унутилмас таассурот қолдираётганлиги диққатга сазовордир.

Жорий йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Қонликўл туман Кенгаши ва партия депутатлик гуруҳи томонидан Қонликўл тумани 19-сонли болалар мусиқа ва саънат мактабида маданий-маърифий кеча ўтказилди.

Партиянинг 25 йиллиги мунасабати билан Дастурий ғоя ва мақсадларни омма орасида кенг тарғиб қилишга бағишланган мазкур маданий-маърифий тадбир «Кучли ижтимоий сиёсат — халқ фаровонлигининг кафолати!» шиори остида ташкил қилинди.

Унда Ўзбекистон «Адолат» СДП туман Кенгаш вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, фаоллар ва барча ҳамкор ташкилотлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида янграган мусиқа садолари барчага кўтаринкилик бағишлади.

Туман маданият бўлими вакиллари ва эстрада хонандаларининг чиқишлари тадбир иштирокчиларига бирдек манзур бўлди. Кеча давомида партия фаолиятига оид лавҳалар, ғоявий чиқишлар, туман Кенгаши раиси З.Юсупова, Халқ депутатлари партия туман Кенгаши депутати С.Худайбергенов ва «Аёллар қаноти» раиси Б.Сапарова, «Ёш адолатчилар» қаноти раиси А.Жамаловларнинг сўзлари ҳам иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, тадбирда партия фаоллари ва ҳамкор ташкилотлар партия Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+