Қоракўл ва Олотдаги муаммолар ўрганилди

27.08.2019 16:08:20

Ўзбекистон “Адолат”СДПнинг фаоллари, депутатлари томонидан партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида жойларда бўлиб, аҳоли манфаатлари йўлида муаммоларнинг ечимига эътибор қаратилмоқда.  Партиянинг Қоракўл туман Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тумандаги “Тожикент” ва “Шакарбек” маҳалла фуқаролар йиғини муаммолари ўрганилди. Аҳоли томонидан турли камчиликлар – ички йўлларни таъмирлаш, моддий кўмак, бандлик масалалари, мактаблардаги ижтимоий аҳвол юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Шунингдек, оилаларда юзага келаёган келишмовчиликлар тўғрисида ҳам бир қатор муаммолар ўрганилди ҳамда ишчи гуруҳ эътибори сабаб бундай муаммоларнинг олди олиниб, жойида ҳал этилди.

Партиянинг Олот туман Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тумандаги “Халқобод” ва “Бунёдкор” МФЙ ҳудудидаги аҳоли мурожаатлари ўрганилди. Ўрганишлар давомида мавжуд камчиликларни аниқлаш ҳамда аҳоли орасида юзага келаётган муаммоларни вақтида бартараф этишни мақсад қилиб қўйган гуруҳ аъзолари ҳар бир хонадон эгасининг муаммосини таҳлил қилди ҳамда қонун доирасидан чиқмаган ҳолда уларнинг мурожаатларини ижобий жиҳатдан ҳал этиб беришга кўмаклашди.

-Ишчи гуруҳ томонидан қилинган ташриф ишончимизни оширди. Улар ҳар бир муаммоларимизнинг асл келиб чиқиш сабаби ҳамда уларнинг амалий аҳамиятига эътибор беришди. Бу эътибор эса бизнинг мурожаатларимизни ижобий жиҳатдан ҳал этиб беришга хизмат қилмоқда, - дейди олотлик фуқаро Зокир Ёрматов.

Ишчи гуруҳ томонидан ижтимоий ташкилотлар – умумтаълим мактаблари, тиббиёт бирлашмалари, тадбиркорлик объектлари фаолияти ўрганилди. Уларнинг мавжуд муаммоларини вақтида бартараф этиб бориш мақсадида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+