Қораўзакда партиянинг 25 ёши нишонланди

28.02.2020 19:02:08

Ўзбекистон «Адолат» СДП ташкил топганганига 25 йил тўлиши муносабати билан «Адолат-ҳар бир инсон учун!» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қораўзак туман кенгаши ва партиянинг депутатлик гуруҳи томонидан ташкил қилинган тадбир тумандаги 33-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

Унда партиянинг Қораўзак туман кенгаши раиси А.Гулимбетов, халқ депутатлари Қораўзак туман кенгаши депутатлари С.Сайимова, А.Аймуратовалар сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан табрикладилар.

Учрашувда партия фаоллари фахрий ёрлиқлар билан тақдирланиб, иштирокчиларга туман маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури номойиш этилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+