Қорақалпоғистонликлар ҳам “Уйда қолинг” шиори остида бирлашмоқда

31.03.2020 12:03:45

Муҳтарам Президентимиз яқинда ўтказилган видеоселектор йиғилишида халқимиз ҳеч қандай хавотир ва ваҳимага берилмасдан, аксинча, бир тану бир жон бўлиб, хотиржамлик билан иш тутиши, белгиланган гигиеник талабларни ўз вақтида бажариб туришлари айни пайтдаги энг тўғри йўл эканлигини алоҳида таъкидладилар.

Буни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида «Адолат» СДПнинг ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари ва депутатлари томонидан тарғибот ишлари йўлга қўйилган.

Жумладан, Ўзбекистон "Адолат" СДП Тўрткўл туман Кенгаши раиси З.Розумбетов томонидан Тўрткўл туманида фаолият юритаётган барча корхона, ташкилотлар, хусусий корхоналар, жамоат транспортлари ҳайдовчилари ва банкларда фаолият юритаётган ишчи ходимларга коронавирус пандемиясининг олдини олиш бўйича тавсиялар берилди ҳамда буклетлар, флаерлар тарқатилди.

Бунга депутатлар ҳам жалб қилиниб, Ўзбекистон  "Адолат" СДПнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги депутати У.Аллабергенова Тўрткўл туманидаги маҳаллаларда бўлиб, маҳалла аҳолисига коронавирус инфекциядан сақланиш буйича тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

“Уйда қолинг” шиори остида хайрли, савоб ишларда йўлга қўйилган бўлиб, партия Тўрткўл туман Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши  депутати  М.Султанова ташаббуси ва ҳомийлигида «Уллибоғ» овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи  20 та эҳтиёжманд  оилалар ҳолидан хабар олиниб, зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ниқоблар бепул тарқатилди. Шу қатори бўш вақтларини уйда мазмунли ўтказиш бўйича ҳам тарғибот ишлари олиб борилди.

Мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши катъий кураш олиб борилаётган оғир ва синовли кунларда касалликнинг тарқалишини олдини олишда ўз ҳиссамизни қўшиш асосий мақсадимизга айланган.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+