Қўшкўпирликлар акцияда фаоллик кўрсатди

23.10.2019 13:10:49

Аввал хабар берганимиздек, мамлакатимизнинг барча жойларида  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси  ташаббуси билан долзарб мавзуларда  халқ манфаати, аҳоли истакларини ўзида мужассам этган шиорлар асосида митинг, акция ва сайллар юртдошларимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Хоразм вилоят  Қўшкўпир туманидаги  “Маданият ва истироҳат боғи”да ташкил этилган  “Адолат-ҳар бир инсон учун!” шиори остидаги акция ҳам иштирокчилар фаоллигида қизғин кечди.

Кенг жамоатчилик, ҳамкор ташкилотлар, туман ва партия фаоллари, хайрихоҳлари,  депутатлари,  воҳага таниқли санъаткорлар ҳамда оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирнинг биринчи қисмида Ўзбекистон  “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов сўзга чиқиб, партия томонидан олиб борилган ишлар ва истиқболдаги режалар тўғрисида нутқ сўзлади.

Тадбир давомида партия фаолиятига оид лавҳалар, ғоявий чиқишлар, “Ёш адолатчилар” қаноти ва “Аёллар қаноти” вакилларининг партияга доир викторина саволлари, Қўшкўпир  туман болалар спорт мактаби ёш спортчиларнинг чиқишлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан билдирилган,   иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш, келгусида жамият ҳаётида ўз ўринларига эга бўлишда партия томонидан илгари сурилган ғоялар  ҳаётга татбиқ этилаётгани тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар акция иштирокчиларининг  диққат марказида бўлди.

Анжуманда  таниқли  санъаткорларнинг  дилрабо куй-қўшиқлари, ижодкор шоирларнинг ижод наъмуналаридан айтилган шеърлар,  жозибадор  саҳна кўринишлари  тадбир иштирокчиларига кўтаринкилик бағишлади. 

Воҳамизда  акция иштирокчилари сони ортиб бормоқда.

                                                                                                Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                           Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                       Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+