Қуйи бўғинларда сайлов нафаси

11.10.2019 18:10:11

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши бошланғич партия ташкилотларида сайловолди ҳисобот конференциялари бўлиб ўтмоқда. Унда вилоятдаги мавжуд 433 та БПТдаги ҳисобот-сайлов конференцияларида  партия аъзоларининг иштироки таъминланяпти. 

Жумладан, мазкур жараён партиянинг Жарқўрғон туман Кенгаши тасарруфидаги бошланғич партия ташкилотида ҳам қизғин кечди.  Тумандаги 33-умумтаълим мактаби қошидаги бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конференциясида 20га яқин БПТларда  қуйи бўғинлар фаолиятини жонлантириш, сайловларда ёшлар ва маслакдошларимизнинг фаоллигини таъминлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ўзбекистон “Адолат” СДП ғоя ва мақсадлари, унинг Сайловолди платформасидаги мақсад-вазифалари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.         

     

-Бу йил давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайловлар ўтишини назарда тутсак,  партиямизнинг сайловда муваффақият қозониши кўп жиҳатдан бошланғич партия ташкилотлари фаоллигига ҳам боғлиқ. Шундай экан, умумтаълим мактаби қошидаги бошланғич партия ташкилотимиз фаолиятини янада жонлантиришимиз, партиявий тарғиботни кучайтиришимиз лозим, - деди  БПТ раҳбари Алишер Исмоилов.

Шунингдек, Ангор,  Олтинсой, Қизириқ ҳамда Сариосиё туманларидаги БПТларда ҳисобот-сайлов конференциялари намунали тарзда ўтди.

Қуйи бўғин йиғилишларида партия туман Кенгашининг конференциясига делегатлар сайланди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+