Қуйи палата депутати тиббиёт муассасаларидаги шароитлар билан танишди

15.06.2020 11:06:05

Мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши курашиш борасида аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг бу борада қабул қилинган Фармон, қарор ва фармойишлари аҳоли орасида ушбу инфекция кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини асрашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг коронавирус пандемиясига оид қабул қилинган ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳамда ушбу йўналиш бўйича тиббиёт муассасаларида олиб борилаётган ишлар ҳолати  депутатлар томонидан жойларда ўрганилмоқда.

Куни кеча Қорақолпоғистон Республикаси 3-Элликқалъа округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зухра Ибрагимова Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон Республикаси қон қуйиш станциясида бўлиб, у ердаги коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ушбу қон қуйиш станциясига келган ҳар бир кишининг оралиқни сақлаган  ҳолда  дастлаб  тана  ҳарорати ўлчаниб, фақат тиббий ниқоб, тиббий воситаларни қўллаган ҳолда киритиш тартиби жорий этилган ва иш жойларида эса ходимларнинг тана ҳароратини мунтазам ўлчаш ва тана ҳарорати юқори бўлган ходимларни иш жойида бўлишига йўл қўймаслик ҳамда ушбу ходимлар тўғрисида соғлиқни сақлаш органларига зудлик билан хабар етказиш чоралар йўлга қўйилган. Дезинфекция воситалари билан тўлиқ таъминланган ва тез-тез дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, коронавируснинг олдини олишга қаратилган ташқи тарғибот баннерлари илинган. Бундай тарғибот воситалари албатта ҳар биримизга коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва уни олдини олишда аҳамиятлидир. Мазкур баннерларда аҳолига шу синовли кунларда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги муҳрланган. Шу билан бирга тарғибот баннерлари аҳоли онгига таъсир қилиб, уларда карантинга риоя кўникмасини янада ошириши шубҳасиз.

Депутат ушбу тиббиёт муассасаси ходимлари билан ҳам учрашиб уларга Президентимизнинг коронавирус пандемиясига оид қабул қилган ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам тушунчалар бериб ўтди.

Бу каби депутат ташрифи Қорақалпоғистон Республикасидаги бошқа тиббиёт муассасаларида ҳам давом этиши назарда тутилган.

 

Ўзбекистон Адолат СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+