Қурултойдан нима кутаяпмиз?

30.10.2019 16:10:05

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига аъзо бўлганимга ҳам 10 йилдан ошди. Шу сиёсий куч аъзоси эканлигимдан мамнунман. Партиянинг оммавий-сиёсий, тарғибот тадбирларида иштирок этиб, сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий билимларимни  янада  бойитиб  келаяпман.

Қурултойдан кутаётган мақсадларим кўп. Биринчидан, бошланғич партия ташкилотлари  жанговарлигини ошириш ва “Адолат” СДПнинг ғоя ва мақсадларини  халқ оммасига кенгроқ тушунтириш учун аниқ тавсияларни кутиб қоламиз. Кейин эса партия ташкилотларининг давлат ва жамоат ташкилотлари билан алоқаларини янада мустаҳкамлаш зарур. Бу борада айниқса, туман Кенгашлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратиш керак. Ёшлар иттифоқи ташкилотлари билан ҳамкорликда ёшлар  ўртасида сиёсий, ҳуқуқий йўналишдаги учрашувлар, тадбирларни кучайтириб, уюшмаган ёшларни илм олиши, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиши учун шароитлар яратишга ёрдам бериш ҳам долзарблигича қолмоқда.

Шунингдек, “Адолат” СДП аъзолари учун турли йўналишларда имтиёзли кредитлар ажратилиши тарафдориман. Шундай йўл тутилса, ўз-ўзидан партиямиз аъзолари сони ҳам кескин ошиб боради. Бундан ташқари, автотранспорт ва уй-жой олиш учун тижорат банкларидан  партия аъзолари учун узоқ муддатли имтиёзли кредитлар бериб борилса ҳам айни муддао бўларди.

Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиманки, бугун одамларимизнинг сиёсий фаоллиги анча кучайган. Буни биз шу кеча- кундузда шаҳар ва туманларда уюштираётган “Адолат сайли” акциялари орқали ва сайловолди тарғибот ҳамда юзма-юз мулоқотлар орқали кўриб,  ҳис этиб турибмиз. Айни дамда фуқаролар сайловда номзоди қўйилган депутатлар ижтимоий келиб чиқиши  билан эмас, балки сиёсий партияларнинг Сайловолди дастурида илгари сурилган халқ фаровонлигига хизмат қилувчи ғоялар ва  ташаббуслар  билан кўпроқ қизиқмоқда. Биз шуларни ҳисобга олиб, Сайловолди дастуримизда қайд этилган  сиёсий, иқтисодий, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа йўналишлардаги халқчил ғояларни халқимизга кенг тушунтиряпмиз.

Айни пайтда вилоятимизда 32 минг нафардан зиёд партия аъзоларимиз фаолият юритмоқда. Барча фаолларимиз ўз ваколатларидан фойдаланиб, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилишга камарбаста бўлмоқдалар. Бу борада айниқса, 63 нафар депутатларимиз бизга яқиндан ёрдам беришяпти. Бу йилги сайловларда кўпроқ овоз тўплаш харакатини кўряпмиз.

Сайлов сийлов эмас, балки масъулиятли палладир. Уни тўла ҳис этган ҳолда айни дамда вилоят сайлов комиссияси ва халқаро матбуот маркази билан келишган тартибда  сайловолди тарғибот  ишларини кучайтиряпмиз. Кундалик ҳаётимизда тўпланиб қолган ижтимоий муаммоларни Сайловолди дастуримизда илгари сурилганидек, тинчлик, келишув йўли билан ҳал этаяпмиз.

Шу кеча кундузда биз “адолатчилар” зиммасига жуда катта масъулият бор. Муҳтарам Президентимиз томонидан жойларда олиб борилаётган ислоҳотларга яқиндан кўмак кўрсатиш, электоратимиз манфаатини мустаҳкам ҳимоя этиш, жонажон Ватанимиз фуқароларининг турмуш фаровонлигини ошириш биз фаолларга кўп жиҳатдан боғлиқ. Биз бугунги партиямизнинг йирик анжуманидан ҳам истиқболдаги фаолиятимиз самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган бир қатор дастур ва йўл-йўриқларни кутиб қоламиз. Энг муҳими, эса биз Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг IX-Қурултойидан келгусидаги ишларимиз самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган истиқболдаги вазифаларимизни белгилаб оламиз.

                                                                 Гулноза РАДЖАБОВА,

                                                        Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё

                                                        вилоят Кенгаши раиси ўринбосари,

Қурултой делегати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+