“Қувноқ стартлар” оммавий спорт мусобақаси ўтказилди

27.10.2020 18:10:35

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бектемир туман Кенгаши томонидан туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда аҳоли ва ёшлар ўртасида “Спорт – соғлик гарови” шиори остида оилавий “Қувноқ стартлар” оммавий спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада депутатлар, партия фаоллари ҳамда туман спорт бўлими вакиллари, мусобақа иштирокчилари қатнашишди. Ушбу спорт мусобақасини ўтказишдан мақсад ёшлар ва аҳоли ўртасида жисмонан соғлом авлодни етказиб беришга кўмаклашиш, соғлом муҳитни яратиш ҳамда спортнинг турли йўналишларига қизиқувчи ёшларни селекция қилишни  тарғиб этишдан иборатдир.

Мусобақада хотин-қизлар ўртасида арқон сакраш, волейбол, жойида туриб узунликка сакраш каби шартлар билан қизғин беллашувлар бўлиб ўтган бўлса, болалар ўртасида баскетбол, футбол тўпида финтлар қилиш, футбол дарвозасига тўп уриш каби шартлар, эркаклар ўртасида жамоа бўлиб 100 метрга югуриш каби спорт турлари бўйича қизиқарли тортишувларга бой ўйинлар кўрсатилди.

Ғолиб мусобақа қатнашчиларига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси туман бўлими томонидан эсдалик совғалари топширилиб, тадбир туман спорт бўлими томонидан ташкил этилган байрамона дастурхонга уланиб кетди.

Нурмат ОРИПОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+