ҚВП мудирининг ўзбошимчалиги аҳолида норозилик туғдирди

24.12.2020 16:12:21

Бўстонлиқ тумани “Пском” маҳалласи аҳолиси “Пском” қишлоқ врачлик поликлиникаси томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматдан норозилиги юзасидан Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати Х.Мавлетдиновга мурожаат келиб тушди. Депутат Х.Мавлетдинов бошчилигида ушбу масала  юзасидан маҳалла раиси Д. Алимжонов, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Н.Баракаева, “Писком” ҚВП мудири А.Тўрабоевлар иштирокида вазият ўрганилди.

Учрашувда  аҳоли  томонидан   килинган   шикоятлар  батафсил  муҳокама  килинди.

-15 декабрь соат саккизда шифохонага кўнғироқ қилдим, - дейди фуқаро  И.Алижонов. -  Афсуски,  ҳеч   ким  билан боғлана олмадим. Ноилож  касалхонага  келдим. Ҳеч ким йўқ. Чақирган тез тиббий ёрдамимдан ҳам дарак бўлмади.

Аниқланишича,  ҚВП   мудири  А.Турабоевнинг   ўзбошимчалиги    билан   штат   иш  тақсимоти  ўзгартирилган ва  тунги  навбатчилик   кундузги стационарга айлантирилган. Айни шу ҳолат фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлган. Ваҳоланки  пандемия аҳолига нафақат кундузги, балки, туну-кун давомида тиббий хизматдан фойдаланишни тақозо этмоқда.

Аниқланган қатор муаммолар депутат назоратига олиниб, бир ой ичида уларни бартараф этишга келишиб олинди.  

    

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+