Рағбатга арзийдиган раҳбар

10.09.2019 12:09:54

Адолат ва ҳақиқатга интилиш, адолатли жамият қуриш халқимизнинг асрий орзулари сирасига киради. Зеро, адолат устун бўлган жойда иш юришади, юртда файзу барака бўлади, одамларда меҳр-оқибат кучаяди. Адолат бор жойда тараққиёт бўлади, юксак муваффақиятларга эришилади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши раиси Рустам Хайитов ўз соҳасидаги кўп йиллик фаолияти, сайловлардаги иштироки ва депутат сифатидаги саъй-ҳаракатлари билан халқимиз назарига тушган. Бу партия томонидан депутатни “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирлашга асос бўлди.

Р.Хайитов партиянинг дастурий ғоялари ва вазифаларини партия электорати ва аҳоли орасида тарғиб қилиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга етказишда фаол иштирок этиб келмоқда.

Жамиятда партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқариш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, партиявий лойиҳаларни аҳоли ҳамда жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида олиб чиқишда фаоллик кўрсатиб келмоқда.

Меҳнатсевар, камтарин, эл-юрт манфаати йўлида ўз куч-ғайратини аямайдиган жонкуяр раҳбар сифатида вилоятдаги партия фаоллари, жамоатчилик ва аҳоли орасида ҳурмат қозонган.

Рустам Хайитовни мазкур мукофот билан муборакбод этамиз!

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+