Рағбатга муносиб жавоб берамиз

21.02.2020 12:02:16

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташкил топганига 25 йил тўлди. Ўтган даврда партиямиз сиёсий майдонда ўз мақсад ва ғоялари билан янги куч сифатида шаклланди. Бугун 20 мингдан ортиқ “адолатчилар”ни ўз атрофига бирлаштирган вилоят партия кенгаши ҳам Андижонда партиянинг танилувчанлигини ошириш ва хайрихоҳлари сафини кенгайтириш йўлида ташаббуслар билан чиқмоқда. 

Партиямиз ташкил топганининг 25 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳрида ўтказилган тадбирда бир гуруҳ партия фаоллари мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, демократик жараёнларни жадаллаштириш, ҳуқуқий-демократик давлат барпо этишдаги фаоллиги ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг халқ орасидаги обрўсининг юксалиши ва унинг нуфузини ошириш йўлидаги самарали хизматлари учун  “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирландилар. Улар орасида Андижон вилояти партия кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов ва партиянинг Асака тумани кенгаши раиси Меҳринисо Каримова ҳам бор. Бу албатта, андижонлик “адолатчилар”га берилган юксак баҳодир.

-Мукофот  барча партиядошларимизга чексиз қувонч бағишлади,-дейди вилоят партия кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов,-Рағбат ўз ўрнида масъулият демакдир. Бунга жавобан янада фидойилик кўрсатиб ишлашимиз зарур. Биз ўз фаоллигимиз ва  бутун билимимиз билан мукофотга муносиб жавоб берамиз.

Мукофот муборак бўлсин!

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти

                                                  кенгаши матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+