Рамазон шукуҳи ҳар бир хонадонда сезилсин

23.05.2020 15:05:54

Бугун бутун дунёда бўлгани каби халқимиз ҳам синовли кунларни бошидан ўтказмоқда.  Коронавирус пандемияси туфайли кўп давлатлар азият чекди. Аммо давлатимиз томонидан дардга қарши ўз вақтида кўрилган кескин чоралар, халқимизнинг ўрнатилган карантин чекловларига қатъий амал қилгани мавжуд вазиятнинг ижобий тарафга ўзгаришида жуда катта ёрдам берди. 

Ҳар йили бутун дунё мўмин-мусулмонлари қатори юртдошларимиз Ийдул фитрни кўтаринки кайфият, ўзгача шукуҳ, алоҳида тайёргарлик ва катта хурсандчилик ила нишонлайдилар.

Муҳтарам Президентимизнинг куни кеча қабул қилинган “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори асосида бу йилги Рамазон ҳайити пандемия туфайли уйда, оиламиз даврасида нишонланадиган бўлди. Меҳр-мурувватли, инсонпарвар халқимиз бирлашиб, сабр-тоқат, катта ирода ва меҳр билан биз бу синовларни ҳам енгиб ўтяпмиз. Халқимизнинг бағрикенглиги ва саховатпешалиги шундай кунларда ўз исботини топди ва биз бу курашда ҳам ғолиб чиқяпмиз.

Ҳар бир қадамда касалликдан эҳтиёт бўлиш чораси сифатида биз ўзимиз, яқинларимиз, оила аъзоларимизнинг саломатлиги, хавфсизлигини ўйлаган ҳолда уйда қолишимиз зарур.

Зеро “Қўшинг тинч - сен тинч” деган гап бежиз айтилмаган. Биз яқинларимиз хавфсизлиги ва тинчлиги учун ҳам уйда қолмоғимиз зарур.

Бу қутлуғ байрамни барчамиз оила даврасида қолиб, карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда нишонласак, халқимизга хос меҳр-мурувват, юксак инсоний фазилатга амал қилган бўламиз!

Рамазон ҳайити барчангизга муборак бўлсин!

 

Умид ШОУМАРОВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+