Рақамли технологиялар – бола ҳаётида

24.02.2020 17:02:30

Маълумки, мамлакатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида илм-фан ва маърифатга алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, янги авлоднинг тарбияси билан бирга билим салоҳиятини юксалтириш, уларнинг етук ва баркамол авлод қилиб тарбиялаш масаласи алоҳида эътиборга олинди. Албатта, президентимиз томонидан 2020 йилнинг “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб номланганлиги юртимизда ахборот технологияларининг, замонавий қарашларнинг янада ривожланишида хизмат қилади. Айни мана шу мақсад йўлида бугун ҳар бир соҳа вакили ўз фаолиятини ўзгартириши, жумладан, замон талаби даражасида соҳа масъулиятини астойдил ҳис этмоғи даркор.

Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгаши депутати Нодир Файзуллаев йил номидан келиб чиққан ҳолда ўзининг педагогик фаолиятига чуқурроқ ёндашиб, ёшларга таълим беришда рақамли таълим тизимини қўллаш, ҳар бир ўқувчининг билим даражасини ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ҳолда уларнинг дунёқарашини шакллантириш масаласи ҳам алоҳида эътиборга олиниб келинмоқда. Куни кеча депутат тумандаги ҳар бир мактабгача таълим муассасаларида бўлиб, фаолият олиб бораётган тарбиячилар учун ўқув машғулотини ташкил этиб келмоқда. Унда мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг зеҳнини ошириш, қобилиятини ривожлантириш учун интернет ва рақамли технологияларга асосланган ментал арифметика бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқда, шунингдек, ҳар бир соҳа вакилига ўз тажрибаси билан ўртоқлашмоқда. Машғулотлар давомида ментал арифметикининг бола онгига таъсири, уларни қизиқтириш масаласи, ўзига хос қирралари хусусида таъкидлаб ўтмоқда.

Албатта, бу каби машғулотларнинг депутат томонидан ташкил этиб келинаётганлиги мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларининг билим даражасини, бу билан эса ёшларнинг саводхонлигини оширишда хизмат қилади. Қувонарлиси, рақамли технологиялар ҳақида билим ва тажриба боланинг мактабгача таълим муассасасидан бошланади.

Маҳбуба РЎЗИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Вобкент туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+