Рақобатнинг соғлом турини танладик

07.10.2019 15:10:18

Мамлакатимизда соғлом муҳит ва соғлом рақобат шароитида фаолият кўрсатаётган «Адолат» социал-демократик партияси фуқаролик жамиятини қуриш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш ва ўз электорати манфаатларидан келиб чиқиб, бутун халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, мамлакатимиз ёруғ келажаги учун ўз мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этишга интилмоқда.

Айни кунларда қорақалпоғистонлик партия фаоллари томонидан жорий йил 22 декабрь санасида бўлиб ўтадиган мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеа -парламент ва маҳаллий Кенгашлар сайловларида муносиб иштирок этиш буйича зарур чора-тадбирлар қизғин олиб борилмоқда.
Жорий йил август ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган ўқув-семинарида ўз билим ва малакаларини ошириб қайтган тренерларимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Қорақалғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, туман, шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда самарали иштирокини таъминлаш максадида партия тизимида фаолият олиб бораётган барча ходимларимиз ўқитилди.
Сайлов жараёнининг муҳим иштирокчилари ҳисобланган кузатувчилар ва ваколатли вакиллар учун ҳам сиёсий ўқувлар ташкил этилиб, уларнинг янги Сайлов кодекси асосида билим ва кўнликмалари шакллантирилди.
Айни кунда кодекснинг 38-моддаси асосида партиямизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчилар имзоларини тўплаш ишлари юксак савияда ташкил этилмоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар мамлакатимиз фуқароларининг эркин фикр билдириш ҳуқуқидан фойдаланишига, мамлакатимизда фикрлар хилма-хиллигининг ривожланишига, фуқаролик жамиятининг тараққий этишига кенг имкониятлар яратмоқда.
Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлида бешта сиёсий партиянинг тенг ва кенг имкониятлар, соғлом рақобат муҳити шароитида фаолият олиб боришлари учун мустаҳкам қонуний асослар мавжуд.
Мустақиллик йилларида қабул қилинган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонунлар ва “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун каби сиёсий партиялар фаолиятида муҳим аҳамиятга эга қонунларнинг қабул қилиниши, мамлакатимизда эркин демократик давлат, одил фуқаролик жамиятини қуришга қаратилган юксак эътиборнинг ёрқин намунасидир.
Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ишлаб чиқилиб, қабул қилинган “Сайлов кодекси” сайловларимизнинг демократик принциплар асосида ўтишига тўла имконият яратади.

Рауаж ОТАРБАЕВ,
«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+