“Ректор ва ёшлар” учрашуви

05.02.2020 17:02:50

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда “Ректор ва ёшлар” учрашувини ташкил этди.

Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ўсиб келаётган баркамол авлодга бўлган ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам жуда аҳамиятлидир. Ёшлар учун қаратилган эътибор, уларни қўллаб - қувватлаш даражаси кун сайин ортиб бораётгани ўғил-қизлар учун кўплаб имкониятлар эшигини очиб бермоқда. Зеро, ёшлар Ватан келажаги, эртанги куннинг бунёдкорларидирлар.

2020 йил 29 январь куни Тошкент педиатрия тиббиёт институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020-йил 24-январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти билан ёшларни кенг миқёсида таништириш мақсадида “Ректор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув  "Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз!" шиори остида ташкиллаштирилди. Учрашувда таниқли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фан арбоблари, шоир ва ёзувчилар, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда  Ёшлар иттифоқи вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати янада юқори босқичга кўтарилганлиги, ёшларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, ёшлар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётганлиги таъкидланди.

Ушбу учрашув мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Дўстона ўтган учрашувга йиғилган талабалар ўзларининг фикр-мулоҳазалари, ютуқлари ва келажакдаги режалари ҳақида гапирдлар. Ўз навбатида учрашувга таклиф қилинган меҳмонлар ҳам ўзининг талабалик йилларини хотирлади, ўтмиш ва бугунни солиштириб, ёшлик йилларидаги воқеалардан сўзлаб берди.

Бугунги тадбирни ноодатий ташкил этилганидан мақсад ҳам ёшлар билан янада яқин бўлиш, улар ичига кириб бориш, керак бўлса улар билан бирга орзу қилишдир. Жамиятимизга ўзгача ёндашувга эга, салоҳияти баланд ва янгича фикрлайдиган ёшлар керак. Биз бу даврадан ана шундай ёшларимизни топамиз.

Очиқ-ошкора, мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар эришаётган ютуқлари, ўзларини қийнаётган турли муаммо ва масалалар юзасидан эркин фикр билдирдилар.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+