Репродуктив саломатлик - соғлом ҳаёт гарови

21.10.2020 19:10:35

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Аёллар қаноти Кенгаши, Термиз шаҳар Халқ таълими, ИИБ ҳамда Термиз шаҳар Тиббиёт бирлашмалари ҳамкорликда  шаҳардаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш ҳамда хотин-қизлар жиноятчилигини олдини олиш" мавзусида ташкил этилди.

Тадбирда вилоят Аёллар қаноти Кенгаши вакиллари, депутатлар,  шаҳар Халқ таълими бўлими ходимлари, шаҳар ИИБ ходимлари, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ходимлари, мактаб ўқитувчилари ҳамда умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчи қизлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар қизларнинг оилага ва ижтимоий ҳаётга тайёрлаш, соғлом турмуш тарзи ва репродуктив саломатлик қоидаларига риоя қилишнинг аҳамияти, гендерни таъминлаш ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш каби масалаларга тўхталишди.

Давра суҳбати давомида шифокорлар ёшларга репродуктив саломатликни асраш, соғлом ва узоқ умр кечиришда бирламчи тиббий-профилактика кўригининг аҳамияти, шахсий гигиена қоидалари, тўғри ва рационал овқатланиш маданияти, никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг келажак насллар камолотида тутган ўрни ҳақида сўзлаб берди

Назокат Хидирова, Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати:        

-Айтиш жоизки, аҳолининг сиҳат-саломатлиги юртнинг катта бойлигидир. Шу боис ҳам мамлакатимизда аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Соҳага оид давлат сиёсатида алоҳида ўрин тутган бу масала Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сайловолди дастурининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Касалликни даволашдан кўра унинг олдини олиш ҳар жиҳатдан муҳим, бу эса аҳолининг тиббий маданиятини оширишни талаб этади. Соғлом турмуш тарзи, репродуктив саломатлик талабларига амал қилиш, соғлиққа зиён етказадиган зарарли одатлардан воз кечиш, овқатланиш меъёрларига риоя этиш, даволаниш катта харажатлар сарфлашни талаб қиладиган турли хасталикларга барҳам беришнинг асосий омиллари ҳисобланади.  Бу борада бирламчи тиббиёт тизими бўғини бўлган қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий  поликлиникаларнинг муҳим вазифалари доирасига кирувчи патронаж хизмати фаолиятини такомиллаштириш зарур. Партиянинг сайловолди дастурида ана шу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Қайд этилганидек, мазкур тадбир қизлар ўртасида эрта туғуруқ ҳолатлари, ўқувчи-ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш каби салбий иллатларнинг олдин олишда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни ўз саломатлигига эътиборли бўлишга ўргатишга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир. 

Тадбир сўнггида ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар олишди.

 

Дилафрўз РАҲМАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят

Кенгаши бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+