Ромитанлик фуқаролар партия дастурини қўллаб-қувватлашди

05.12.2019 10:12:46

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Ромитан туманида “Биз адолат тарафдоримиз” шиори остида митинг ташкил этилди. Унда партия фаоллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлигига қўйилган номзодлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Митинг давомида сўзга чиққанлар партиянинг сайловолди дастури моҳиятига йиғилганлар эътиборини қаратишар экан, дастурнинг ҳар бир бандининг бугунги ҳаётимиздаги ўрни ва ролини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига қўйилган номзод Мақсуд Ҳамидов митинг давомида сайловчиларга ўзининг дастури билан ўртоқлашди. Таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Йиғилганлар томонидан янграган “Адолат” сўзи барчага завқ бағишлади. Ташкил этилган викторина ўйинлари эса сайловчиларнинг сиёсий фаоллигини оширди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+