Рухсатнома сайловдаги иштирокимизни таъминлайди

18.10.2019 14:10:07

Фарғона вилояти Тадбиркорлар марказида жорий йил декабрь ойида  ўтказилиши белгиланган  сайловда  иштирок этишини таъминловчи рухсатнома беришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда  барча  сиёсий партияларнинг вакиллари билан биргаликда   Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши фаоллари ҳам иштирок  этди.

Вилоят сайлов комиссияси раиси Эркинжон Нуралиев рухсатномани тантанавор тарзда ўз эгалари бўлмиш 5 та партия раисларига, жумладан Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси Ш.Каримовга топширди ҳамда  сайловни кўтаринки руҳда ва муносиб тайёргарлик билан ўтказиш ҳусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

        Камола  ПОЛВОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+