Сафдошимизни қутлаймиз!

10.07.2020 10:07:11

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан эълон қилинган “Йилнинг энг фаол журналисти” республика танлови ғолиблари орасида ташаббускор сафдошимиз – Илёс Сафаров ҳам борлиги қувонарли ҳол.

Ўтказилган ушбу танловда Ҳалқ депутатлари Жомбой туман кенгашининг энг ёш депутати Илёс Сафаров - халқ билан мулоқот, одамларнинг орзу интилишлари, эзгу орзу-истакларини рўёбга чиқариш, бу йўлда  ғов бўлиб турган турли нуқсонларга муросасиз, фаол фуқаролик позицияси акс этган материаллари учун ғолибликни қўлга киритди. 

 Ушбу ютуғи билан депутатимиз Илёс Сафаровни чин дилдан табриклаймиз! Эзгу ишлар йўлида куч-қувват тилаймиз!

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+