Сафимизга қўшилиб соғлом яшанг

17.02.2021 18:02:29

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш “адолатчилар”нинг бош ғояларидан бири.  Жалақудуқ туманида Ўзбекистон “Адолат” СДП ташкил топганининг 26 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Саломатлик сари бир қадам” акцияси айни шу мақсадга қаратилди.

Тиббиётчи сафдошларимиз иштирокидаги югуриш мусобақаси байрамга айланди. Соҳа ходимлари аҳоли саломатлигини сақлашга масъул бўлиш баробарида спортга дўст эканликларини кўрсатдилар.

Тадбир якунида ғолиблар рамзий “Адолат” байроқчаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 5 нафар тиббиётчи партия сафига қабул қилинди.

                                               Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят  кенгаши матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+