Сафимизга янги педагоглар қўшилди

18.09.2020 12:09:29

Ш.Рашидов туманида “Партия патронажи” яна бир манзил томон йўл олди. Телефон орқали қилинган мурожаатга кўра, фуқаролар иш жойида аъзоликка қабул қилинди.

-Сиёсий фаоллигимни оширишга аҳд қилдим, - дейди Ш.Рашидов туман ХТБга қарашли 16-умумтаълим мактаби мусиқа фани ўқитувчиси Шаҳодат Ғозиева. – Партия фаолияти билан ижтимоий тармоқлар орқали танишиб бораман. Партияни таълим соҳасидаги изчил ислоҳотларнинг ташаббускори сифатида яқиндан билганим учун партияга аъзо бўлиш истагида юргандим.

Партиянинг туман Кенгаши раиси Воҳид Саидхонов мурожаат юзасидан тумандаги 16-сонли умумтаълим мактабига етиб борди. Мактабдаги ўқитувчилар билан учрашув ташкил қилиниб, уларга партиянинг мақсад ва вазифалари юзасидан тушунчалар берилди. Иш жараёнида ўқитувчилар аъзоликка қабул қилинди. Янги сафдошларимизга аъзолик билетлари топширилди.

– Лойиҳа доирасида тарафдорларимиз сони янада кўпаймоқда, - дейди партиянинг Шароф Рашидов туман Кенгаши раиси Воҳид Саидхонов -  Тумандаги 16-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган ташрифимиз чоғида 10 нафар ўқитувчилар  партия сафига қабул қилинди.

Баходир УСМОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

туманлараро ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+