Саҳоват беназир қадрият

03.12.2020 18:12:33

“Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги ҳамкорликда 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” муносабати тумандаги 125-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатида партиянинг “Саҳоват беназир қадрият” лойиҳаси доирасида  “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида  хайрия тадбири ўтказилди.

Унда Бўстонлиқ тумани 19-Ғазалкент сайлов округидан Тошкент вилояти Кенгашига  депутат этиб сайланган Улуғбек Эрматов, Бўстонлиқ туман Кенгаши депутатлари, партиянинг масъул ходимлари,  фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

photo_2020-12-03_12-56-49

Тадбирни партиянинг  вилоят  Кенгаши раиси  Бобур Мамиров  кириш сўзи билан очиб берар экан,  мамлакатимиздаги ҳимояга муҳтож,  жисмоний имконияти чекланган шахслар давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, бу борада партиянинг “Саҳоват-беназир қадрият” лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти Кенгаши томонидан ҳайрия тадбирлари жойларда мунтазам ташкил этилаётгани ҳамда ногиронлиги бўлган ҳар бир фуқарога алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.

 Мухаббат Каримова,  Бўстонлиқ тумани 125-сонли ихтисослаштирилган    мактаб-интернати директори:

 -  Бугунги кунда интернат мактабимизда 135 дан зиёд имконияти чекланган ўғил-қизлар таълим-тарбия олади. Уларнинг кўпчилиги вилоятнинг турли ҳудудларидан. Педагогик жамоамиз 48 нафар олий маълумотли ўқитувчи ва  18 нафар тарбиячилардан иборат. Муассасасмизда 6 та турли тўгараклар ташкил этилган бўлиб, унда фарзандларимиз бўш вақтларини мазмунли ўтказиш билан бирга ўзларидаги бор қобилиятларини ривожлантириш ва намойиш этиш имконига эга. Айтиш жоизки,   бизнинг муассаса “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгашининг доимий эътиборида. Партия фаоллари томонидан болажонларимизни моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилган  бу каби ҳайрия тадбирлари  доимий ташкил этилади.  Бугунги тадбир ҳам ўзгача  кўтаринки руҳда ўтди. Бу каби саҳоват ишлари фарзандларимизнинг маънавий ва руҳий ривожига фақатгина ижобий таъсир этади.  

Ҳеч кимга сир эмас, дунёнинг энг ҳашаматли кошоналари, энг  қимматбаҳо туҳфалари ҳам оила, ота-она меҳрини, эътиборининг ўрнини боса олмайди. Шундай бўлсада, интернатимиздаги ҳар бир ўғил-қизнинг кўнглига қарашга, улар билан самимий муносабатда бўлишга интиламиз. Албатта ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган, кўнгли ўксик болажонларнинг кўнглини кўтариш, уларга хурсандчилик улашиш, беғубор нигоҳларида қувонч нурларини кўришга эришишнинг ўзи катта бахт. Уларни билим олишлари ва  касб-ҳунар эгаллашлари учун етарли шароитларни яратиб беришга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилади.

Хайрия тадбири давомида партия фаоллари интернатда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаб, муҳокама этдилар. Шунингдек, синф хоналари, дарс жараёнларини кузатиб, ўқувчилар билан самимий суҳбатда бўлдилар. Бундан ташқари тарбияланувчилар учун дастурхон ёзилиб, эсдалик совғалари ҳадя қилинди.

 

 

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот  котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+