“Саховат ва кўмак”: 10 та хонадонга 8 турдаги озиқ-овқат билан кириб борилди

27.05.2020 19:05:08

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Б.Жузбаев, Нукус шаҳар Кенгаши раиси Р.Қудияров ва Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Р.Ибрагимовлар Нукус шаҳридаги «Қурылысшы» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кам таъминланганлар руйхатида турувчи оилаларда бўлишди.

Маҳалладаги 10та хонадонга депутат Р.Ибрагимов ўз ҳисобидан беғараз ёрдам сифатида 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиб чиқди.

«Қурылысшы» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Нызанов Асан пандемия шароитида маҳалламиздаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга бепул озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб туришда маҳалламиздан сайланган депутат Ибрагимов Рахметнинг хизматлари катта эканлигини ва маҳалла аҳолиси депутатимизнинг бундай хайрия ишларидан миннатдорлигини билдирди.

Шу каби хайрли, савоб ишлар партия ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари, депутатлари ҳамда партия фаоллари томонидан давом этмоқда.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+