“Саховат ва кўмак”: Биз сизга елкадошмиз

29.05.2020 18:05:34

Коронавирус пандемияси юртдошларимизни бир бирларига бўлган муносабати, аҳиллигини синовдан ўтказмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Пахтаобод туман Кенгаши томонидан ўтказилган “Биз сизга елкадошмиз” акциясида юқоридагилар ўз ифодасини топди.

Партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари “Нодирабегим” маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга кириб бориб, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминладилар. Кекса ёшдагилар партиядош шифокорлар кўмагида тиббий кўрикдан ўтказилди.

Орифжон Тожибоев, халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгаши депутати:

-Бугун озгина эътибор ва кўмак ҳам фуқароларни тушкунликдан сақлайди, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Айниқса, эҳтиёжманд оилаларга эътиборли бўлишимиз лозим. Бугунги синовларни фақат ҳамжиҳатлик ва бир биримизга елкадош бўлиш билан енгиб ўтамиз.

Акция доирасида бошланган хайрли ташаббус давом этмоқда.

 

                                               Иқболой  ОТАХОНОВА,

                            Ўзбекистон “Адолат” СДП

Пахтаобод туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+