“Саховат ва кўмак”: Чироқчида 60 та оилага озиқ-овқат тарқатилди, 50 нафар фуқаро ишли бўлди

19.05.2020 13:05:25

Ўзбекистон “Адолат” СДП Чироқчи туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Собир Аҳмедов ва гуруҳ аъзолари Низомиддин Мирзақулов, Венера Ҳусаинова, Илҳом Юнусов, Фарход Жумановлар ўз ҳисобларидан озиқ-овқат маҳсулотларини кўмакка муҳтож оилаларга етказишда фаоллик кўрсатишяпти.

Бугун депутат Собир Аҳмедов ва Фарход Жумановлар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман бўлими орқали “Хумо”, “Кўктош”, “Чоршанба”, “Обод”, “Янгиқурилиш”, ҳамда “Чоштепа” маҳаллаларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 60 та оилага 10 миллион сўмликдан ортиқ озиқ-овқат жамланмасини етказишди.

  • Карантин оқибатида ишсиз ва даромадсиз қолган оилалар аъзоларини аниқлаб, эҳтиёжларига қараб  50 нафар фуқарони доимий ва мавсумий ишга йўналтирдик,-дейди партиядошимиз Собир Аҳмедов.-Бундан ташқари, карантин пайтида жорий этилган тартиб-қоидаларга риоя этган ҳолда уйма-уй юриб, аҳолига томорқадан самарали фойдаланишга оид тегишли тавсияларни бераяпмиз. Шунингдек, тумандаги мутасадди ташкилотларни жалб этган ҳолда аҳолига бепул уруғлар ҳадя этиляпти. Дарахт ниҳолларини тарқатдик. Апрель ва май ойининг ўтган кунларида 80 та кам таъминланган оилаларга мевали дарахт кўчатларини етказиб, томорқаларига эктирдик.  

Дарвоқе, Президентимиз 2020 йил 14 апрель куни видеоселектор йиғилишида аграр соҳани ривожлантириш бўйича ташаббусни илгари сурган эдилар. Ҳақиқатдан ҳам бутун дунёдаги иқтисодий инқироздан имкон қадар талофатларсиз чиқиш учун қишлоқ хўжалигини ривожлантириш зарур эканлигини даврнинг ўзи исботламоқда.

Комил САХАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+